23:00 / 16.06.2019
2 938

Вадим Абрамов: "Ўз айбимиз туфайли ғалабани қўлдан чиқардик"

Вадим Абрамов: "Ўз айбимиз туфайли ғалабани қўлдан чиқардик"
“Бунёдкор” – “Насаф” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Вадим Абрамов қуйидагича фикр билдириб ўтди:
- “Насаф” – яхши жамоа. Бугун тенг ўйин намойиш этилди. Ғалаба қозонишимиз ҳам ёки якунда мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Ғалабани қўлдан чиқаришда ўзимиз айбдормиз. Рақиб дарвозасини ишғол этишга эришдик. Лекин бундан фойдалана олмадик. Ўйин охирида бизда ҳам бир нечта қулай имкониятлар юзага келди.

“Насаф” жамоасини ўрганганимда ушбу клубнинг ўйин сўнггида жисмонан анча яхши ҳаракат қилаётганига гувоҳ бўлгандим. Аммо бугун учрашув охирида биз ҳам яхши ҳаракат қилдик. Ҳар бир жамоа рақибнинг қай даражада ўйнашга имкон беришига қараб майдонда тўп суради. “Насаф” анча яхши жамоа. Яхши савиядаги мураббий ушбу клубда фаолият олиб боряпти ва футболчиларга тўғри йўл кўрсатяпти. Бугун улар ўз мақсадларига ета олишди, - деди мутахассис.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вадим Абрамов: "Ўз айбимиз туфайли ғалабани қўлдан чиқардик"