«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар шу ёзда жамоани тарк этиши мумкин. L’Equipe маълумотига кўра, Париж клуби бразилиялик футболчи бўйича йирик таклиф тушган тақдирда, унинг трансферига қаршилик қилмайди.
Маълум қилинишича, Неймарнинг ўзи ҳам «ПСЖ»дан кетиш истагида экани ҳақида яқинларига айтган.
10-рақам эгасининг оиласи билан яқин алоқада экани айтиладиган агент Пини Заҳави унинг Испанияга қайтиши бўйича ишларни бошлаб юборган.
Аввалроқ Франциянинг биринчи рақамли жамоаси президенти Носир Ал-Ҳелайфи юлдуз футболчиларнинг эркаликларидан тоқати тоқ бўлганини айтиб, уларни сотиб юборишдан ҳам тоймаслигини маълум қилганди.
«Кўпроқ интилишсин, кўпроқ меҳнат қилишсин. Улар бу клубга вақтичоғлик қилиб юриш учун келишмаган.
Агар бу фикрга қўшилишмаса, эшиклар очиқ. Чао! Мен суперюлдузларнинг ўзини бундай тутишларига ортиқ тоқат қилишни хоҳламайман», – деганди Ал-Ҳелайфи.
Қўшимча қилиш жоиз, Неймар 2019 йил бошидан буён кетма-кет омадсизликка учрамоқда. Кетма-кет дисквалификациялар ва жароҳатлар ортидан Копа Америкада қатнаша олмаётган Бразилия миллий жамоасининг собиқ сардори эндиликда жинсий зўравонликда ҳам айбланмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди