Таниқли мураббий Бахтиёр Ашурматов «Сурхон» клуби бош мураббийи этиб тайинланди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, бу ҳақда бугун, 27 июнь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда маълум қилинган.
Мажлисни «Сурхон» клуби бош директор ўринбосари Алишер Рустамов очиб берган. Унда жамоанинг барча аъзолари иштирок этган.
«Менга билдирилган ишонч учун авваламбор «Сурхон» футбол клуби раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ишонаманки, биз бир оила бўлиб шаклланиб, фақат юқори мақсадлар сари интиламиз», – деган Ашурматов.
Бахтиёр Ашурматов куни кеча бу лавозимдан истеъфога чиққан Андрей Микляевнинг ўрнини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Ашурматов ўтган мавсумда Олмалиқнинг ОКМК клубини Ўзбекистон кубоги ғолиблиги сари бошлаб борган эди. Шундан сўнг декабрда «Бухоро» бош мураббийи қилиб тайинланган ва июль ойи бошида қониқарсиз натижалар туфайли ишдан бўшатилган эди.
Термиз шаҳри жамоаси Суперлигада мавсумнинг биринчи ярмини кучли учликда якунлаши мумкин. Бунинг учун жамоа 29 июнь, шанба куни «Насаф» майдонидан мағлубиятсиз қайтиши керак.
Қаршидаги ўйин соат 20:00да бошланади. Уни Темур Тўхтасинов бошқариб боради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?