12:12 / 28.06.2019
2 523

Тарихда биринчи марта ташкил этиладиган МДҲ ўйинларида Ўзбекистон ҳам иштирок этади

Тарихда биринчи марта ташкил этиладиган МДҲ ўйинларида Ўзбекистон ҳам иштирок этади
Фото: ВВС
Тарихдаги биринчи МДҲ ўйинлари 2020 йилда Қозон шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Татаристон республикаси спорт вазирлиги матбуот хизмати томонидан хабар бериб ўтилган.

Ушбу мусобақада Ўзбекистонлик спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек яна Россия, Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Молдавия қатнашиши эълон қилинди. МДҲ ўйинларига яна бошқа давлатлар таклиф этилиши мумкин.

Мусобақа 2020 йилнинг 20 августидан 27 августига қадар давом этади. Унда дзюдо, самбо, пляж волейболи, футзал, бокс, шахмат, қиличвозлик, карате, армрестлинг, мас-рестлинг, спорт кураши, кураш, енгил атлетика, баскетбол ва яна спортнинг бошқа турлари бўйича беллашувлар ўтказилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тарихда биринчи марта ташкил этиладиган МДҲ ўйинларида Ўзбекистон ҳам иштирок этади