Миллий жамоамизнинг охирги ўртоқлик ўйинларидан қандай таассурот қолди? Яхши, чидаса бўлади. Қувонтирадиган жиҳатлар бор, лекин ташвишга соладиганлари ҳам.
Мисол учун, ҳужумда Максим Шацких ва Александр Гейнрих ўрнини босадиган голеадор кўзга ташланмоқда, ниҳоят. ОК-2019да катта умид уйғотган Элдор Шомуродовни назарда тутяпман. Кўз тегмасин, унинг ҳаракатлари жуда яхши. Дилни хира қиладиган томони эса, ўйинни ўз елкасига оладиган чин етакчи кўринмаяпти.
Ҳа, Одил Аҳмедов бор, лекин қанчалик оғир бўлмасин, тан олиш керак, у энди марказда олдингидек бутун жамоани олға бошлайдиган даражада эмас. Аниқроқ ифода этсам, Одил эндиликда жамоани ҳаракатга келтирувчи мотор вазифасини бажаролмаса керак. Шахсий фикримча, Эктор Купер олдидаги асосий масала айнан шу - майдон маркази учун муносиб етакчи топиш. Одил Аҳмедовга келсак, уни шунчаки, орқароққа суриш мақсадга мувофиқ.
Зеро, бу йигит термамизга ҳали кўп наф беришга қодир, фақат энди ҳимояда. Германиялик Лотар Маттеус ёдингиздами? Менимча, Одил учун «Ўзбекистон Маттеуси» бўлиш вақти келяпти...
Юнусхон АСҚАРОВ, Косонсой шаҳри.
Манба: interfutbol.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?