Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 13-туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Сурхон" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Қаршида кечган воҳа дербисида мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Голларга Ойбек Бозоров ва Ҳумоюн Муртазоевлар муаллифлик қилишди.
Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 21 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. "Сурхон" ҳисобида ҳам шунча гол мавжуд, аммо қўшимча кўрсаткичлар бўйича 6-поғонада бормоқда.
Соса Соlа Суперлига, 13-тур
"Насаф" – "Сурхон" 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: Ойбек Бозоров 80, - 1:0. Ҳумоюн Муртозаев 90+6, - 2:0.
"Насаф": Умиджон Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев, Азиз Ғаниев, Дилшод Саитов, Ҳумоюн Муртозаев, Бобир Абдихолиқов (Дониёр Нарзуллаев, 88), Шароф Муҳитдинов, Ислом Рашидхонов (Акмал Мозговой, 82), Хуршидбек Мухторов (Ойбек Бозоров, 68), Умар Эшмуродов, Сардор Абдураимов.
Захира: Машҳур Муҳаммаджонов, Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Жўрабек Маннонов, Алишер Юсупов, Шерзод Насруллаев.
"Сурхон": Асилбек Амонов (Сардор Қобулжонов, 84), Аюбхон Нўъмонов, Раҳматулло Бердимуродов, Шерзод Каримов (Шерзод Ҳакимов, 76), Шавкат Саломов, Абдул Азиз Юсупов, Аброр Исмоилов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзам Алиев, Дарко Станоевич.
Захира: Нажмиддин Нормуродов, Равшан Хурсанов, Азамат Алланиязов, Убайдулло Холиқулов, Мирзакамол Камолов, Аббос Махсталиев, Суҳроб Неъматов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?