22:20 / 29.06.2019
2 569

Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Андижон"ни таслим қилди

Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Андижон"ни таслим қилди
Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 13-туридан ўрин олган "Бухоро" ҳамда "Андижон" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Бухоро шаҳрида кечган учрашувда мезбонлар минимал ҳисобда рақибдан устун келишди. Беллашувдаги ягона гол 41-дақиқада Бехруз Шодмонов томонидан пенальтидан киритилди.

Шу тариқа, Муҳсин Муҳаммадиев "Бухоро" бошқарувидаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди.

"Бухоро" – "Андижон" 1:0 (1:0, 0:0)
Гол:
1:0 – 42, пенальти Шодмонов.

"Бухоро": Раҳимжон Давронов, Азамат Исроилов, Миржалол Жумаев, Саламат Қутибоев, Асадбек Собиржонов, Беҳруз Шодмонов, Эргаш Исмоилов, Тоҳир Шамсиддинов, Жаҳонгир Абдумўминов, Артём Кулеша, Достон Ибрагимов (Акобир Тўраев, 72).

"Андижон": Виталий Мирний, Фарҳод Мираҳматов (Дониёр Исмоилов, 61), Фарҳод Бекмуратов (Дилшод Раҳматуллаев, 68), Шахзод Убайдуллаев, Рўзимбой Аҳмедов, Абдураҳмон Абдулҳақов (Сардор Сулаймонов, 81), Радосав Алексич, Хушнудбек Авилов, Асрор Ғофуров, Аброр Хусинов, Бобуржон Акбаров.
Четлатиш: Артём Кулеша 87.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Андижон"ни таслим қилди