10:26 / 30.06.2019
2 489

Копа Америка—2019. Уругвай Перуга ютқазиб, мусобақани тарк этди

Копа Америка—2019. Уругвай Перуга ютқазиб, мусобақани тарк этди
Салвадордаги «Арена Фонте-Нова» стадионида 2019 йилги Америка Кубоги чорак финали доирасида Уругвай ва Перу учрашуви ўтказилди.

Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади - уругвайлик футболчилар уч марта рақиб дарвозасига тўп киритишди, аммо уч гол ҳам офсайд туфайли бекор қилинли. Икки ҳолатда ўйин бош ҳаками Вилтон Сампайо VAR хизматидан фойдаланди.

Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида Уругвай сафида ҳужумчилар Эдинсон Кавани ва Кристиан Стуани аниқ яримҳимоячилар Родриго Бентанкур ва Лукас Торрейра аниқ ҳаракат қилишди. Аммо Луис Суарес зарба йўллашда хато қилди. Перу сафида 11-метрлик нуқтадан Хосе Паоло Герреро, Рауль Руидиас, Йосимар Йотун, Эдисон Флорес ва Луис Адвинкула аниқ зарба беришди ва перуликлар 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Перу Америка Кубоги ярим финалида Чили билан ўйнайди. 1/2 финалнинг иккинчи жуфтлигида Аргентина ва Бразилия ўзаро куч синашади. Ярим финал ўйинлари 3-4 июль кунлари ўтказилади. Финал 7 июль кунига белгиланган.

Америка Кубоги-2019
Плей-офф
1/4 финал

Уругвай – Перу 0:0 (0:0, 0:0, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 4:5
Уругвай – Муслера, Касерес, Годин, Гонсалес, Хименес, Нандес (Торрейра, 57), де Арраскаэта, Бентанкур, Вальверде (Стуани, 90), Суарес, Кавани.
Перу – Гальесе, Трауко, Адвинкула, Самбрано, Абрам, Йотун, Флорес, Куэва (Руидиас, 85), Каррильо (Гонсалес, 75), Тапия, Герреро.
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 4:5.
Огоҳлантиришлар: Годин (33), Самбрано (49), Куэва (63), Вальверде (70).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Копа Америка—2019. Уругвай Перуга ютқазиб, мусобақани тарк этди