Суперлига 13-туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Сурхон" жамоалари ўртасидаги (2:0) ўйиндан сўнг термизликлар устози Бахтиёр Ашурматов учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Насаф" кучли жамоа. Улар бугун яхши ўйин кўрсатишди ва ҳақли ғалабага эришди. Уларни ғалаба билан табриклайман. Дарвозабонга биринчи ёрдам кўрсатишди. Асилбек Амонов ҳужумчи билан курашда жароҳатланди. Унинг жароҳати қай даражада жиддий эканлигини таҳлиллар чиққач билиб оламиз.
Мағлубиятда сабаб изламайман. Футболчи алмаштиришда хатога йўл қўйдим. Захирамиз тор, шу боис давралар оралиғида жамоага янги футболчиларни жалб этмоқчимиз. Мендан олдин жамоада ишлаб кетган мурббийларга раҳмат айтмоқчиман. Чунки жамоани 3-ўринда қабул қилиб олдим. Бу яхши натижа. Раҳбарият олдимизга шу ўриндан тушиб кетмасликни вазифа қилиб қўйган. Жамоани кучайтириш устида ишлаймиз. Мавсум сўнггида 3-ўринни олишимизга ишонамиз. Биз бу борада "Насаф" ва "Навбаҳор" билан курашамиз", - деди Ашурматов. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?