Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентлиги учун номзодларни рўйхатга олиш жараёни бошланди.
Ўзбек футболининг янги раҳбари ЎФАнинг 15 июль куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари конференциясида сайланади.
«ЎФА уставининг 41-моддасига мувофиқ, ЎФА аъзолари томонидан ЎФА президенти лавозимига номзод киритиш бўйича ёзма таклифлар 14 июлга қадар Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси 98-А уйда жойлашган ЎФА Бош котибиятига тақдим этилиши мумкин», – дейилади ассоциация расмий сайтида.
ЎФА уставига мувофиқ, президент лавозимига илгари суриладиган номзодлар қуйидаги шартлар асосида танлаб олинади:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаган бўлиши;
- ЎФА аъзоларининг ҳар бири ўзлари илгари сурадиган номзодни белгиланган тартибда номзод сифатида сайлаган бўлиши ва сайлов ўтказилганлиги тўғрисидаги йиғилиш баённомасини номзод киритиш бўйича ёзма таклифга илова қилиши лозим;
Юқоридаги шартларга мос келадиган номзодлар халқаро талабларга мувофиқ тарзда ЎФА томонидан ўрганиб чиқилади.
Маълумот учун, айни пайтда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ЎФА президенти саналади. У бу лавозимга 2018 йил январь ойида сайланган эди.
2019 йил июнида ЎФА вице-президентлари ўзгарган, жумладан Умид Аҳмаджонов ва Пўлат Бобожонов ўрнида Равшан Эрматов ва Муҳиддин Жўраев иш бошлаган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?