Давралар оралиғида Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз сафига легионерлар жалб этишни режалаштирган.
Рўзиқул Бердиев тез орада легионерларни синовдан ўтказади. Бу ҳақда championat.asia нашри маълум қилди.
Унга кўра, клуб раҳбарияти ёзги трансферлар ойнаси вақтида мураббийга легионер олиб келиш учун алоҳида маблағ ажратишга ваъда берган.
Тез орада "Насаф" устози селекционерлар таклиф этаётган легионерларни йиғинда синовдан ўтказиб кўради.
Қайд этиш керакки, Рўзиқул Бердиев легионер танлашда анча пухта мутахассис. "Насаф" клубига келган легионерлар ўйин сифати ва даража борасида маҳаллий футболчилардан устун бўлган. Шундан келиб чиқсак, "Насаф" тез орада тажрибали ва малакали легионерларга эга бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 1-даврасидан кейин "Насаф" 21 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида "Навбаҳор", "Бунёдкор" ва "Сурхон" билан учинчи ўринни бўлишиб турибди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди