Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев ЎФА Матбуот ва медиа департаментига раҳбарлик қиладиган бўлди.
Ассоциация хабарига кўра, ташкилотнинг ОАВ билан ишини янада самарали йўлга қўйиш, матбуот ва медиа департаменти иш фаолиятини яхшлаш, терма жамоалар ва ўзбек футболига оид янгилик ва хабарларнинг тезкорлик билан холис тарзда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида шундай қарорга келинган.
ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов ушбу тайинловга қуйидагича муносабат билдирган.
«Ўзбек футболини ривожлантириш йўлида ЎФАнинг ҳар бир департаментида ўз ишининг профессионаллари фаолият олиб бориши талаб этилади. Шу боисдан Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ОАВ ва мухлислар билан ўзаро алоқаларини янги босқичга олиб чиқилиши, турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг фаолияти тўлиқ хамда кенг ёритилишини таъминлашда ушбу соҳанинг етук мутахассисларидан бири саналувчи Даврон Файзиевга ишонч билдирамиз», – деган Эрматов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди