Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадонанинг фарзанди Диего Синагра «Реал» аъзоси Хамес Родригеснинг «Наполи»га трансфер қилиниши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Унинг келиши шунчаки орзу. Кучли чап оёғи билан Хамес даражасидаги футболчи жамоани кучайтириши турган гап. Шаҳар уни қучоқ очиб кутиб олади ва ишонаманки, у бу ерда ўзини энг яхши томонларини кўрсатади. Бироқ, шунга қарамай, Хамес 10 рақамдаги либосни танлама. Бу оиламизнинг қадри ва отамга тегишли ҳисобланади. Аввалроқ, уни Игуаинга, кейин эса Инсиньега тақдим этишлари ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Лекин, ҳаммаси NBA каби бўлиши зарур», – дейди Синагра.
Эслатиб ўтамиз, Марадона 1984-1991 йиллар оралиғида неаполликлар шарафини ҳимоя қилган бўлиб, 188та ўйинда 81та гол урганди. Унинг ўгли эса 2004/05 йилги мавсумни «Наполи»нинг ёшлар таркибида ўтказган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди