20:16 / 11.07.2019
2 839

"Бунёдкор" хориж йиғинига кимларни олиб кетди?

"Бунёдкор" хориж йиғинига кимларни олиб кетди?
Хабар берганимиздек, «Бунёдкор» мавсумлар оралиғидаги танаффусни хорижда ўтказади.

Бугун эрта тонгда Тошкентдан йўлга чиққан «қалдирғочлар» тўрт ярим соат давом этган парвоздан кейин Белорусь пойтахти Минск шаҳри халқаро аэропортига етиб келди. Маҳаллий вақт билан 13:30ларда шаҳардаги «Юбилейный» меҳмонхонасидан жой олган жамоа аъзоларига тушликдан сўнг ҳордиқ учун вақт берилди. Режа бўйича бугун тушдан сўнг «Бунёдкор» машғулотларни бошлайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Жамоа Минскка қуйидаги таркиб билан етиб келди:

Футболчилар – Муроджон Зуҳуров, Улуғбек Абдуллаев, Лутфулла Тўраев, Суҳроб Иззатов, Анвар Ғофуров, Жасурбек Жалолиддинов, Абдумавлон Абдужалилов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Исломжон Қобилов, Абдулла Абдуллаев, Миржаҳон Мираҳмадов, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Бобурбек Фарҳодов, Хуршид Ғиёсов, Санжар Рихсибоев, Валерий Акопов, Владислав Нуриев, Элдор Адҳамов, Фаррух Икромов.

Мураббийлар штаби – Вадим Абрамов, Марат Мифтахутдинов, Арам Ананян, Шуҳрат Мақсудов, Абдусаттор Раҳимов, Ёрқин Назаров.
Шифокор – Қаҳрамон Нурмуҳамедов.
Физиотерапевт – Руслан Шамсуддинов.
Массажчи – Радион Саричев.
Бош маъмур – Ботир Парпиев.
Маъмур - Тоҳир Солихов.
Молия ишлари бўйича менежер – Шомурод Исроилов.
Тасвирчи – Акбар Дадашев.
Матбуот котиб – Фурқат Нишонов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бунёдкор" хориж йиғинига кимларни олиб кетди?