Расман! «Барселона» Антуан Гризманни сотиб олди

  • 12 июль 2019, 21:45
  • 561
  • Спорт
  • Расман! «Барселона» Антуан Гризманни сотиб олди
    «Атлетико» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини «Барселона»да давом эттиради.

    Франциялик футболчи «Барселона» билан беш йиллик шартнома имзолади. Аввалроқ футболчи мазкур битимдан умумий миқдорда 105 миллион евро ишлаб олиши хабар қилинганди.

    Трансфер кўк-анорранглиларга 120 млн еврога айланди. Бу 28 ёшли футболчининг товон пули эди.

    Гризманн 2014-2019 йиллар мобайнида «Атлетико»да тўп сурди. У барча турнирларда 257 ўйин ўтказиб, 133 голга муаллиф бўлган.

    » » Расман! «Барселона» Антуан Гризманни сотиб олди