
Бокс бўйича оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон UFC жангчилари Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегорнинг эҳтимолий реванш жанги ҳақида фикр билдирди.
«Ҳабиб Конорни мағлуб этди-ку, тўғрими? Мухлислар реванш жангини кўришни истамоқда. Аммо Конор барибир ҳам Ҳабибни енга олмайди. У буни ҳеч қачон қила олмайди. Мухлислар эса реваншни кўриш учун пул тўлашга тайёр. Конор — даҳо шоумен. Буни тан олмасликнинг иложиси йўқ» — дея Тайсоннинг сўзларини келтиради LowkickMMA.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг октябрь ойида Ҳабиб Конор билан кечган жангда ғалаба қозонганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар