Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги расмий сайти
Италиянинг Неапол шаҳри мезбонлик қилаётган Универсиада—2019 мусобақасида ўзбекистонлик теннисчилар олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмат маълум қилди.
Ўзбекистон вакиллари финал баҳсида кореялик теннисчиларга қарши кортга чиқди. Ўйинининг биринчи сетида 7-6 ҳисобида ўзбекистонликлар ғалаба қозонган бўлса, иккинчи сетда 604 ҳисобида кореяликлар устунлик қилди. Тай-брейкда (қўшимча гейм) 10-5 ҳисобида зафар қучган Шуҳрат Қаюмов шогирдлари олтин медалга эгалик қилди.
Маълумот учун, финал учрашувида иштирок этган Санжар Файзиев Ўзбекистонинг учинчи, Ҳумоюн Султонов эса бешинчи ракеткачиси ҳисобланади. Жаҳон рейтингида улар мос равишда 310- ва 380-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, 12 июль куни эркаклар ўртасида ўртасида ўтказилган яккалик баҳсларини ярим финал ўйинида ҳам ғалаба қозонган Ҳумоюн Султонов 13 июль куни финалда Хитой Тайпейи вакили Ценг Чун-Хсинга қарши кортга тушади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди