Фото: «Бухоро» матбуот хизмати
«Бухоро» ўз жамоасига 2 нафар легионер футболчини қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Эндиликда канадалик ҳимоячи Милован Капор ҳамда тожикистонлик ярим ҳимоячи Фатҳулло Фатҳуллоев бухороликлар шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, 27 ёшли Милован 2018-2019 йиллар мобайнида Беларуснинг «Гомел» клубида тўп сурди ва умумий ҳисобда 39 та учрашувда майдонга тушди.
Фатҳулло эса 2008 йилдан 2019 йилгача Тожикистоннинг кучли жамоаларидан бири бўлган Душанбенинг «Истиқлол» клуби сафида ўйнади.
Қайд этиш жоиз, «Бухоро» Суперлига 2-давра бошланиши олдидан 12 июлдан 25 июлга қадар Тошкентда ўқув йиғин машғулотларини олиб боради. Режага кўра, ўқув йиғин машғулот давомида Бухоро клуби 16 июль куни «Локомотив», 18 июлда ОКМК ва 20 июль куни эса «Қизилқум» жамоаларига қарши баҳс олиб боради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди