06:35 / 15.07.2019
2 305

Испаниядаги солиқчилар Неймардан 35 млн евро талаб қилишмоқда

Испаниядаги солиқчилар Неймардан 35 млн евро талаб қилишмоқда
«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ва Испания солиқ идоралари ўртасида муаммо юзага келган.

Mundo Deportivo хабарига кўра, солиқ органи бразилиялик футболчининг Барселонада 4 йил яшаган давридаги солиқ тўловлари ва «ПСЖ»га трансфери бўйича тафсилотларни ўрганиб чиққан.

Март ойида El Mundo нашри испаниялик ғазначилар Неймарнинг «ПСЖ»га ўтиши тафсилотларини ўрганаётгани ҳақида ёзганди. Париж клубига трансфер бўлгунига қадар 2017 йилда бразилиялик футболчи Барселонада 183 кундан ортиқроқ вақт яшаган, шунинг учун ўз йиллик даромадини Испания солиқ тўловчиси сифатида декларация қилиши кераклиги айтилганди.

Ўрганишлар натижасида идора Неймардан 35 млн еврога яқин пул талаб қилмоқда. Иш судга қадар етиб бориши мумкин.

Қайд этиш жоиз, Неймарнинг ўз ватани Бразилияда ҳам солиқлар билан боғлиқ муаммолари мавжуд. Бир неча кун олдин солиқчилар Неймар 2013 йилда «Сантос»дан «Барселона»га ўтганида 40 млн евро бонус олгани билан боғлиқ ишни текшириш доирасида унинг 16 млн еврога яқин қийматдаги 36та мулк объектини музлатиб қўйгани маълум бўлганди.

Солиқлар билан боғлиқ муаммо ҳужумчининг «Барса»га қайтиши масаласини чигаллаштириши мумкин.

Бундан аввалроқ «Барселона» ушбу бразилиялик футболчи учун 130 млн евро ва уч нафар футболчисини беришга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Испаниядаги солиқчилар Неймардан 35 млн евро талаб қилишмоқда