Бугун, 15 июль куни Тошкентдаги Radisson BLU меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.
Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб сайланди.
У 2018 йил январидан буён расман ЎФА раҳбари лавозимини эгаллаб келган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ўрнини эгаллади.
Конференцияда Азизов олдиндаги мақсад ва вазифалар хусусида фикр билдирди.
"Авваламбор менга билдирилган ишонч учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ўзбекистонда футбол спортнинг биринчи рақамли тури саналади. Шу нуқтайи назардан муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович катта вазифалар қўйдилар. Футбол барчага ёқадиган ўйин ва бу ўйинда барчаси адолатли бўлиши керак. Бу нафақат давлатимиз раҳбарининг, балки бутун футбол жамоатчилигининг фикридир. Шуни айтиш мумкинки, адолат бўлмаган жойда ўсиш бўлмайди.
Кейинги йилларда футболни ривожлантириш устида кўплаб ишлар амалга оширилди. Аммо бу борада бир қатор камчилиликларга йўл қўйилди. Тотализатор, келишилган ўйинлар бўлмаслиги учун ҳаракат қиламиз.
Спорт принципларига асосланган ҳолда иш олиб борамиз. Ёш иқтидорларни излаб топиш ва уларни тарбиялаш ассоциациянинг асосий вазиифаси деб биламан. Шунингдек ҳудудларда сарфланаётган маблағлардан мақсадли фойдаланишга эътибор қаратилади. Умид қиламанки, белгиланган вазифаларни биргаликда амалга оширамиз", - деди Азизов.
Конференцияда ЎФА президентидан ташқари вице-президентлар ва ташкилот Ижроия қўмитаси аъзолари ҳам сайланди.
Унга кўра, таниқли ҳакам Равшан Эрматов ва Ички ишлар вазирининг Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Жўраев вице-президент лавозимларини эгаллагани тасдиқланди. Улар 14 июнь куни ЎФАнинг навбатдан ташқари йиғилишида вақтинча вице-президент этиб сайланган эди.
Маълумот учун, Абдусалом Азизов аввал ҳам футбол федерациясида ишлаган, у 2008-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлганида Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти эди.
Генерал-лейтенант Абдусалом Абдумавлонович Азизов 2019 йилнинг февралидан буён Давлат хавфсизлик хизмати раиси ҳисобланади.
Абдусалом Азизов 1960 йил 20 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2005-2006 йилларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, 2006-2006 йилларда «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси раиси, 2006-2008 йилларда «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти раиси, 2008-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти, 2009-2017 йилларда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, 2017 йил сентябридан 2019 йил январигача Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири бўлган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди