
Фото: Instagram
Профессионал бокснинг ўта оғир (+90,7) вазн тоифаси вакили Баҳодир Жалолов (6 та жанг, 6 та ғалаба, 6 та нокаут) 24 июль куни Москва шаҳрида ўзининг 7-жангини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирча Баҳодир Жалоловнинг рақиби ким эканлиги аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир сўнгги бор америкалик боксчи Брендан Барреттга қарши рингга кўтарилиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди ва NABF Junior Heavyweight Title чемпионлик камарини қўлга киритганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар