
Фото: Трибуна
«Локомотив» ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров футболчилик фаолиятини якунлади ва тез орада янгиланган ЎФАда иш бошлайди. Бу ҳақда «Локомотив» клуби матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Азизбек Ҳайдаров ЎФА Терма жамоалар бўлими бошлиғи сифатида фаолият олиб боради.
«Локомотив»да 7-рақамда ўйнаган футболчи жамоамизни тарк этди. Шунингдек, биринчи даврада «Локомотив» U-21 ёшлар жамоасига устозлик қилган Тимур Кападзе ҳам «темирйўлчилар» билан хайрлашди. Эндликда Кападзе мураббийлик фаолиятини бошқа жойда давом эттиради», дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар