«Ҳумо» клуби Россиянинг энг яхши хоккейчиларидан бири билан шартнома имзолади

  • 16 июль 2019, 19:45
  • 679
  • Спорт
  • «Ҳумо» клуби Россиянинг энг яхши хоккейчиларидан бири билан шартнома имзолади
    Тошкентнинг «Ҳумо» клуби Континентал Хоккей Лигасининг (КХЛ) 2011 йилдаги энг яхши дебютанти Павел Здунов билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Олий Хоккей Лигаси (ОХЛ) сайти хабар беради.

    Павел Здунов сўнгги 5 йилни Нижнекамск шаҳрининг «Нефтехимик» клубида ўтказди. 28 ёшли хоккейчи ўтган мавсумда 53та ўйинда майдонга тушиб, 4 очко жамғаришга эришди.

    Здунов «Ҳумо» клубининг бу йилги 14-трансфери бўлди. Айни пайтда тошкентликлар таркибида КХЛ клубларидан ўтган 5 нафар хоккейчи бор. Аввалроқ жамоага «Адмирал» хоккейчилари Роман Таталин ва Семен Валуйский, «Динамо Москва» ҳимоячиси Алексей Пепеляев, шунингдек, «Спартак Москва» ҳужумчиси Артём Воронин келиб қўшилган эди.

    Эслатиб ўтамиз, «Ҳумо» хоккей клуби янги мавсумдан бошлаб Россиянинг Олий Хоккей Лигасида (ОХЛ) россиялик мутахассис Евгений Попихин бош мураббийлигида иштирок этади.

    ОХЛ – очиқ халқаро хоккей лигаси бўлиб, нуфузи жиҳатидан Континентал Хоккей Лигасидан (КХЛ) кейин иккинчи ўринда туради. Ўтган мавсумда лигада Россиянинг 26та, Қозоғистоннинг 3та ва Хитойнинг 2та клуби иштирок этган. Қозоғистоннинг «Сариарка» клуби чемпионликни қўлга киритган.

    » » «Ҳумо» клуби Россиянинг энг яхши хоккейчиларидан бири билан шартнома имзолади