Перес Зидандан нимани илтимос қиляпти?

  • 19 июль 2019, 10:20
  • 990
  • Спорт
  • Перес Зидандан нимани илтимос қиляпти?
    "Реал" Мадрид клуби президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданга илтимос билан мурожаат қилди.

    The Independent нашри тарқатган хабарга кўра Перес франциялик мутахассисдан Гарет Бэйлга нисбатан муносабатини ўзгартиришни сўраган.

    Гап шундаки, Зидан 30 ёшли уэльслик футболчини янги мавсум режаларига киритмаяпти, ўз навбатида “қироллик клуби”га эса унинг трансфери бўйича таклифлар ҳам келиб тушмаяпти. Шу боис Перес Зидандан Бэйлга яна бир мавсум имкон беришни сўрамоқда.

    Маълумот учун, Бэйлнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Унинг йиллик маоши эса 17 млн еврони ташкил этади ва у жамоадаги энг кўп маош олувчи футболчи ҳисобланади.

    » » Перес Зидандан нимани илтимос қиляпти?