3 705
"Бунёдкор" кўригидаги африкалик футболчи: Қатарда футболчилар машғулотга келишади ва кетишади. Бу ерда эса...
«Бунёдкор»нинг Минскдаги ўқув-йиғин машғулотлари давомида жамоага қўшилган кот-д'ивуарлик ҳужумчи, вингер Муҳаммад Диалло ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Жамоада мени жуда илиқ кутиб олишди. Футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам ўзига яқин олиб муносабатда бўлишмоқда. Аҳамиятлиси, ўйинчилар на рангимга ва на рақобатчилигимга эътибор қаратишгани йўқ. Бу ерда фақат футбол ҳақида ўйлашаркан. Жамоага келиб қўшилган куним бош мураббий Вадим Абрамов билан суҳбатлашганимдаёқ шуни тушуниб етдим. Мураббийдан тортиб футболчиларгача ишга жиддий муносабатда бўлар экан.
Вадим Абрамов мендан нима хоҳлаётганини тушундим. У кўпроқ гол уришимни ва жамоага ёрдам беришимни истамоқда. Ўртоқлик учрашувида «Бунёдкор»нинг ўйинини таҳлил қилар эканман, футболчилар ақл билан футбол ўйнашига амин бўлдим. Йигитлар бир-бирлари билан пас ўйнашни қойиллатишади. Қолаверса, футболчиларнинг техникаси ҳам эътирофга молик.
«Бунёдкор»га келишимдан аввал жамоа ҳақида қизиққандим, интернет орқали маълумотлар тўплагандим, агентим ҳам клуб тўғрисида гапириб берганди. Келиб, жамоага қўшилиб шунга амин бўлдимки, «Бунёдкор» - ҳақиқий профессионал жамоа экан! Мени сўнгги жамоам Қатар клуби бўлган. Шунчаки, солиштириш учун айтаман, у ерда футболчилар машғулотга келишади ва кетишади. Бу ерда ўйинчилар касбига жуда жиддий ёндошишига гувоҳ бўлдим.
Қолаверса, футболчилар ёши каттами-кичкинами, ҳамма бир жамоа бўлиб яшар экан. Бир-бирлари билан доимий илиқ муносабатда бўларкан. Одатда клубларда ёши катталар ва кичиклар алоҳида гуруҳ бўлиб олиши табиий, аммо «Бунёдкор»да бундай ҳолатни кўрмадим. Фахрий футболчи энг ёш билан ҳам илиқ муносабатда, у билан бемалол кўчага чиқиб, айланиб юра олиши мумкинлиги гувоҳи бўлдим, - деди футболчи. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)