Бугун "Бунёдкор" жамоаси Минскдаги ўқув-йиғин машғулотларини тўққизинчи кунини ўтказмоқда.
Хабар берганимиздек, йиғиннинг сўнгги уч кунида учта назорат учрашуви ўтказилади. Бугун тушга қадар режалаштирилган уч ўйининг биринчиси бўлиб ўтди. Белорусь футболининг энг етакчи клуби – БАТЭ ўринбосарларига қарши баҳс «Бунёдкор»нинг устунлигида ўтди. Айниқса, беллашувнинг биринчи бўлимида ҳамюртларимиз мезбонлардан ҳар томонлама устунлик қилишди. Бироқ танаффусга қадар майдон эгалари дарвозаси фақатгина бир марта ишғол қилинди.
Иккинчи бўлим аввалида бош мураббий Вадим Абрамов майдонга бир йўла 10 нафар янги ўйинчини туширди. Мезбонлар устози биргина ўзгариш билан кифояланди. Бу ўзгаришлар "Бунёдкор" жамоасининг ўйинига салбий таъсир қилди. Рақибнинг кетма-кет уюштирган ҳужумлари 61-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Ҳимоядаги пала-партишликдан сўнг Дмитрий Бессмертний ҳисобни тенглаштирди. Аммо БАТЭ ёшларининг хурсандчилиги узоққа чўзилмади.
Ўтказиб юборилган голдан руҳан «синмаган» "қалдирғочлар" икки дақиқани ичида вазиятни ўз томонларига оғдиришди. Майдон эгалари дарвозасига пенальти белгиланди, нуқтага яқинлашган Миржаҳон Мираҳмадов яна «Бунёдкор»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Голдан руҳланган футболчилар учрашувнинг қолган дақиқаларида ўйин назоратини ўз қўлига олди ва ўйин якунига Вячеслав Дергачев дарвозаси яна икки марта ишғол қилинди ва тошкентликлар 1:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Бугунги учрашувда «Бунёдкор» сафида россиялик футболчи майдонга тушди. Дмитрий Островский Минск йиғинида кўрикда бўлади. Қолаверса, БАТЭ ўринбосарлари дарвозасига биринчи голни урган Муҳаммад Диаллонинг тақдирига ҳам Минск йиғинидан сўнг ойдинлик киритилади.
Эслатамиз ўтамиз, эртага жамоа Тошкент вақти билан 17:00да Белорусь чемпионати олий лигаси вакили «Дняпро-МЧЗ»га қарши назорат учрашувида майдонга тушади.
НАЗОРАТ УЧРАШУВИ
18 июль. Минск. «Минск» ФК майдони
БАТЭ (ўринбосарлар) – «БУНЁДКОР» - 1:4 (0:1)
Голлар: Муҳаммад Диалло, 11 - 0:1. Дмитрий Бессмертний, 61 - 1:1. Миржаҳон Мираҳмадов, 63-пенальтидан - 1:2. Бобурбек Фарҳодов, 75 - 1:3. Миржаҳон Мираҳмадов, 81 - 1:4.
БАТЭ: Вячеслав Дергачев (Роман Тихомиров, 68), Дмитрий Бессмертний (Данило Лаптин, 76), Никита Супранович (Вадим Мартинкевич, 81), Максим Мякиш (Егорь Осипов, 81), Павел Пашевич, Владислав Русенчик (Роман Лисовский, 69), Александр Немирко (Максим Гаевой, 71), Евгений Гулецкий (Алексей Шалашников, 62), Андрей Потапенко (Иван Калошкин, 71), Дмитрий Матяш, Антон Абрамович (Вадим Пигас, 46).
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Санжар Қодирқулов, Анвар Ғофуров, Абдулла Абдуллаев, Улуғбек Абдуллаев, Лутфулла Тўраев, Санжар Рихсибоев, Нурилло Тўхтасинов, Дилшод Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Муҳаммад Диалло.
Захирадан тушганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Элдор Адҳамов, Бобурбек Фарҳодов, Исломжон Қобилов, Улуғбек Абдуллаев, Дмитрий Островский, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Жасурбек Жалолиддинов, Владислав Нуриев, Валерий Акопов, Миржаҳон Мираҳмадов, Фаррух Икромов. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)