
Мисрдаги қитъа биринчилигининг ҳал қилувчи баҳсида Жазоир вакиллари Сенегалга қарши тўқнаш келди.
Учрашувдаги ягона гол 2 дақиқадаёқ Жазоир форварди Боғдод Бунежа томонидан урилди ва мазкур аниқ зарба Жамол Бельмади шогирдларига мусобақа бош совринини келтирди. Жазоир ўз тарихида 2-маротаба ушбу титулга эга чиқди.
Аввалроқ, улар 1990 йилдаги қитъа биринчилигида зафар қучишганди. Сенегал эса 2 бора финалга (биринчиси 2002 йил) чиқиб, яна кумуш медаллар билан чекланадиган бўлишди.
Сенегал – Алжир 0:1 (0:1, 0:0)
«Cairo International Stadium»
Гол: 0:1 – 2 Бунежа.
Сенегал – Гомис, Гассама, Сане, Сабали, Куяте, Ндиайе (Диатта, 59), Севе (Дианье, 75), Сарр, Гуйе, Мане, Ньянг (Кейта Бальде, 85).
Жазоир – Мболи, Зеффан, Бенсебайни, Манди, Бенламри, Маҳрез, Гедиура, Фегули (Тахрат, 85), Беннасер, Белаили (Браими, 84), Бунежа (Слимани, 89).
Огоҳлантиришлар: Бенсебайни (33), Белаили (54), Гуйе (79), Гассама (80), Манди (90), Гедиура (90).
Манба: championat.asia «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар