Айтор Каранка «Реал»нинг янги аъзоси Эден Азарни «қироллик клуби»нинг собиқ футболчиси Криштиану Роналдуга солиштириш керак эмаслигини айтди. Каранка португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо «Реал»га мураббийлик қилган вақтида унинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
“Азар – натижани ўзи ярата оладиган футболчи. Бироқ, уни Криштиану билан солиштираётганда озгина эҳтиёт бўлиш талаб этилади. Роналду ягона. Азарга эса ортиқча босим ўтказиш тўғри қарор эмас. Азар натижага таъсир ўтказа олишини «Челси»да кўрсатганди. Испанияда бу қобилияти унга самара бериши мумкин. Бироқ, у Роналдуга ўхшамайди”, – дейди Каранка.
Эслатиб ўтамиз, 45 ёшли испаниялик мутахассис «Реал»даги фаолиятидан сўнг, Англиянинг «Мидлсбро» ҳамда «Ноттингем Форест» жамоаларида бош мураббий сифатида ишлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)