14:00 / 24.07.2019
5 624

Боксчи Дадашев оғир жароҳатдан вафот этди – жангни тўхтатишга уни зўрға кўндиришган эди (видео)

Боксчи Дадашев оғир жароҳатдан вафот этди – жангни тўхтатишга уни зўрға кўндиришган эди (видео)
23 июль куни россиялик боксчи Максим Дадашев АҚШдаги шифохонада вафот этди.

20 июль куни у Оксон-Ҳилл шаҳрида пуэрторикалик Субриел Матиас билан рингга чиқди. Аммо жуда кўп зарба ўтказиб юборгани сабабли, унинг секундантлари жангни 11-раундда тўхтатишга мажбур бўлишди. Бунгача мураббий Бадди Макгирт боксчини таслим бўлишга узоқ вақт мобайнида кўндиришга ҳаракат қилган эди.

Жангдан кейин боксчи ўзини ёмон ҳис қилди. Шифохонада унга миянинг оғир шиши ташхиси қўйилди. Шу сабабли боксчи 2 соат давомида операция қилинди. Шишни йўқотиш учун боксчи бош суягининг бир қисмини олиб ташлашга тўғри келган. Кейинроқ спортчи медикаментоз кома ҳолатига туширилди. 23 июль куни эса 28 ёшли боксчи ҳушига келмасдан вафот эди.

Дадашев профессионал боксда 2016 йилда дебют қилган. У Матиас билан жанггача бирорта мағлубиятсиз қаторасига 13 та ғалабани қўлга киритган. Петербурглик спортчи барча жангларини АҚШда ўтказган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Боксчи Дадашев оғир жароҳатдан вафот этди – жангни тўхтатишга уни зўрға кўндиришган эди (видео)