Ўзбекистонда ФИФА таснифидаги жаҳон чемпионатлари ва УЕФА Чемпионлар лигаси ўйинлари учун футбол тўплари ишлаб чиқариладиган завод очилади. Бу ҳақда мамлакатимизнинг Покистондаги элчиси Фурқат Сидиқов ва Forward Group компанияси эгаси Хваж Маъсуд Ахтар ўртасида бўлиб ўтган музокараларда маълум қилинди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
Таъкидлаш жоиз, Forward Group спорт товарлари, асосан, футбол тўплари тайёрлайди. Ушбу бренд 2014 ва 2018 йиллардаги жаҳон чемпионатлари, қолаверса ЕЧЛ учун расмий ва ягона тўп етказиб берувчи бўлган. Шунингдек, қўл тўпи, волейбол коптоклари, спорт сумкалари ишлаб чиқариладиган заводларга эга. Айни чоғда замонавий тиббий жарроҳлик воситаларини ҳам ишлаб чиқаради.
Учрашув давомида Хваж Масъуд Ахтар, умуман олганда, компания “ноу-хау”лар, технологиялар маҳфийлигини таъминлаш, товарларнинг юқори сифатини сақлаб қолиш мақсадида хориж давлатларида инвестициявий фаолият олиб бормаслигини қайд этди.
Шунга қарамай, Forward Group Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини инобатга олган ҳолда айнан бизнинг мамлакатда биринчи инвестициявий лойиҳасини амалга оширишга қарор қилди. Ўзбекистонда МДҲ ва Европа маконида муқобили йўқ бўлган замонавий корхонани ташкил этиш учун 2017-2019 йилларда улкан ишлар амалга оширилди. Ушбу завод Андижонда қад ростлайди.
Қўшма корхоанинг ишлаб чиқариш салоҳияти ойига 3000 та тўпга тенг. Юртимизга олиб келинган асбоб-ускуналар ўз йўналишида ягонадир ва тижорат сири ҳамда интеллектуал мулкнинг қимматбаҳо объектлари ҳисобланади.
Элчи билан суҳбат чоғида ушбу лойиҳанинг тўлиқ рўёбга чиқарилиши Ўзбекистоннинг инвестициявий имижини нафақат Покистондаги, балки бошқа давлатлардаги йирик компаниялар кўз ўнгида янада мустаҳкамлаши алоҳида эътироф этилди. Хусусан, УЕФА, ФИФАнинг жаҳон миқёсидаги ва бошқа нуфузли футбол турнирлари учун “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” бренди остида тўплар ишаб чиқариш республикамиз иқтисодиёти сифати ва саноат салоҳиятини намоён этади.
Мулоқот якунида покистонлик бизнесмен Андижон вилоятида Forward-TH Sports лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилса, компанияси Ўзбекистонда спорт сумкалари ҳамда дунё футбол клублари учун либослар ишлаб чиқариш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишни режалаштираётганини билдирди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)