Бугун Токио Олимпиадасининг стартига роппа-роса 1 йил қолди. Бугун Япония пойтахтида ушбу сана юзасидан катта тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда Олимпиада ташкилотчилари бўлажак мусобақага кўрилаётган тайёргарлик, олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтишди. Фахрий меҳмонлар қаторида ташриф буюрган Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳам ташкилий қўмитанинг тайёргарлигига юқори баҳо берди.
Шунингдек, тадбир давомида Токио Олимпиадаси медалларининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси. Медаллар бир қарашда сайқалланиб нур таратаётган тошларни эслатади. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, уларининг дизайни спортда рақобатлашаётган, жўшиб ишлаётган одамларни, ифодалайди. Таралаётган нур эса бир-бирларининг қўлларини ушлаб турган бутун дунё одамлари ва уларда акс этган илиқ дўстликни англатади.[
img]https://zamin.uz/uploads/posts/2019-07/1563982998_01.jpg[/img]
Медаллар диаметри: 85 мм.
Вазни: 556 грамм (олтин), 550 грамм (кумуш) ва 450 грамм (бронза)
Таркиби: олтин медаль соф олтиндан эмас. Уни тайёрлаш учун кумуш медалнинг устига 6 грамм олтин эритмаси қуйилади. Кумуш медали соф кумушдан, бронза эса мис ва рух моддаларининг қўшилмасидан тайёрланади.
Дизайнер: Жуничи Каваниши “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)