
Корея қуйи дивизионида ўйнаб, яқинда «Тэджон» жамоасидан кетган Шоҳрух Гадоев фаолиятини Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоасида давом эттирадиган бўлди. Белорусда йиғин ўтказиб қайтган «Қалдирғочлар» чемпионат 14-туридан ўрин олган «Динамо»га қарши ўйинга пойтахтда тайёрланишмоқда.
Тошкентдаги машғулотларда Гадоев ҳам қўшилган. Унинг Кореядаги жамоадоши Санжар Турсунов ҳам «Бунёдкор»га келиши кутилмоқда. Гадоев Кореядан ташқари Баҳрайн чемпионатида ҳам ўйнаган. Аввал ҳам «Бунёдкор» сафида ўйнаган Гадоев «Насаф»даги ўйинлари билан танилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.