Ўзбекистон чемпионатининг 14-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг 22-дақиқасида Одил Ҳамробеков рақиблардан ажойиб тарзда ўтиб кетди ва тўпни Жалолиддин Машариповга оширди. Яқин масофадан Жалол дарвозани осонликча ишғол қилди.
Иккинчи бўлим дебютида Драган Черан Машариповнинг узатмасидан кейин боши билан дарвозани ишғол қилди. Орадан кўп вақт ўтмай Марко Симич бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади. Унга пасни бу сафар ҳам Машарипов узатди.
77-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов ҳисобни қисқартиришга эришди ва бу гол ўйиндаги сўнггиси бўлди.
Шу тариқа, Шота Арвеладзе шогирдлари 38 очко билан якка пешқадамликда давом этишмоқда ва энг яқин таъқибчиларини 11 очкога ортда қолдиришмоқда.
"Пахтакор" – "Қўқон-1912" 3:1 (1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 - 22 Машарипов, 2:0 - 48 Черан, 3:0 - 51 Симич, 3:1 - 77 М. Ҳасанов.
"Пахтакор": Элдор Суюнов, Фаррух Сайфиев, Марко Симич, Шерзод Аъзамов, ҳажиакбар Алижонов, Сардор Собирхўжаев, Одил Ҳамробеков (Садриддин Абдуллаев, 72), Марат Бикмаев (Достон Ҳамдамов, 61), Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев (Бобур Асқаров, 87).
"Қўқон-1912": Ислом Абдуллаев, Жамшид Ҳасанов (Тимур Ҳакимов, 69), Қувондиқ Рўзиев, Аваз Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Суҳроб Бердиев (Муҳаммаданас Ҳасанов, 76), Иқбол Маликжонов, Шаҳбоз Эркинов (Ҳамидулло Абдуҳамидов, 87), Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов.
Огоҳлантиришлар: Рустамов (64) “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)