Фото: Twitter/@IChC
Халқаро Чемпионлар Кубоги доирасида 27 июль, шанба куни «Атлетико Мадрид» ҳамшаҳари «Реал»га қарши майдонга тушди.
АҚШда ўтган ўйинда «Атлетико» «Реал»ни 7:3 ҳисобида таслим қилди. «Матрасчилар» сафидаги голларга Диего Коста (4 та), Жоау Феликс, Анхел Корреа ҳамда Витоло муаллифлик қилди. «Реал»дан эса Начо, Карим Бензема ҳамда Хави ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди.
Қайд этиш жоиз, жамоалар 65-дақиқадан бошлаб 1 тадан кам ўйинчи бўлиб ҳаракат қилди. Диего Коста ҳамда Дани Карвахаль ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.
Шу тариқа «Реал» Халқаро Чемпионлар Кубоги мусобақасини 1 та ғалаба ва 2 та мағлубият билан якунлашга мажбур бўлди.
«Атлетико» эса ҳозиргача иккита ўйинда ғалаба қозонди. Симеоне шогирдлари 10 август куни «Ювентус»га қарши майдонга тушади.
Халқаро Чемпионлар Кубоги
«Реал» — «Атлетико» 3:7
Голлар: 0:1 – 1 Диего Коста, 0:2 – 8 Жоау Феликс, 0:3 – 19 Корреа, 0:4 – 28 Диего Коста, 0:5 – 45, пеналти Диего Коста, 0:6 – 51 Диего Коста, 1:6 – 59 Начо, 1:7 – 70 Витоло, 2:7 – 85, пеналти Бензема, 3:7 – 89 Хави.
«Реал Мадрид» – Куртуа (Навас, 46), Марсело (Бэйл, 62), Рамос (Хави, 62), Одриосола (Карвахаль, 46), Начо, Иско (Родриго, 62), Кроос, Азар (Адри, 62), Модрич (Кубо, 62), Винисиус Жуниор (Васкес, 46), Йович (Бензема, 30).
«Атлетико» – Облак, Савич (Фелипе, 66), Эрмосо (Монтеро, 66), Триппиер (Карлос Исаак, 65), Лоди (Санчес, 66), Сауль (Эррера, 66), Коке (Лоренте, 66), Лемар (Санабрия, 66), Жоау Феликс (Витоло, 66), Диего Коста, Мората (Корреа, 13; Камело, 66).
Огоҳлантиришлар: Иско (31), Сауль (65), Начо (88).
Четлатишлар: Диего Коста (65), Карвахаль (65). “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди