16:00 / 27.07.2019
2 344

Шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионатида қатнашувчилар диққатига

Шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионатида қатнашувчилар диққатига
Ҳиндистон Шахмат федерацияси, Осиё Шахмат федерацияси ва ФИДE бошчилигида, миллий шахмат федерацияларини Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтадиган шахмат бўйича Ғарбий Осиё ёшлар ва ўсмирлар чемпионатида иштирок этиш учун таклиф қилмоқда.

Мусобада қатнашиш ёши 6-20 ёш қилиб белгиланган. Ўз ёш тоифаси бўйича Ўзбекистон чемпионатида иштирок этган барча ёшлар ушбу мусобақада қатнашишлари мумкин.

Ғарбий Осиё чемпионатининг ташкилий қўмитаси расмий маълумотига кўра, асосий иштирокчилар 10 августгача 75$ (ўз ёш тоифасида Ўзбекистон чемпионатида ғолибликни қўлга киритганлар), қўшимча иштирокчилар 150$ миқдоридаги маблағни ташкилий қўмитага тўлаши белгиланган.

Ушбу санадан кейин кечиккан иштирокчилар ҳар бир расмий ўйинчи учун асосий ўйинчилар 125$ ва қўшимча ўйинчи учун 200$ миқдоридаги маблағни тўлашига тўғри келади. 3 маҳал овқат ҳамда турар жойга 1 кунга 1 кишилик хона учун 90$, икки кишилик хона (ҳар бир киши) учун 50$ миқдоридаги суммани ташкил қилади.

Трансфер харажатлари (Индира Ганди номидаги Ҳалқаро аэропорт – Тиволи Гранд Ресорт Ҳотел – Индира Ганди номидаги Ҳалқаро аэропорт) 100$ни ташкил қилади.

Мусобақага бориб келиш ҳаражатлари иштирокчилар томонидан қопланади.
Ўзбекистон Шахмат федерацияси Матбуот хизматининг хабарига кўра, мусобақада қатнашиш истаги бўлган шахматчилар аризаларни, Ўзбекистон Шахмат федерациясига топширишлари талаб этилади.

Сирли Ҳиндистонда бўладиган, Ғарбий Осиё чемпионатида қатнашиш учун рўйҳатдан ўтиш муддати 1 августгача. Турнир сўнггида 7 мўъжизадан бири ҳисобланадиган Тож-Маҳалга саёҳат ҳам уюштирилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги Ғарбий Осиё чемпионати Тошкент шаҳрида ўтказилиб, унда терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионатида қатнашувчилар диққатига