«Ливерпуль» расмий сайтида «Фулҳэм» ҳужумчиси Ҳарви Эллиотт трансфери ҳақида эълон қилинди. Ҳозирча ушбу футболчи трансферининг молиявий жиҳатлари маълум қилинмади.
Англия ўсмирлар терма жамоаси аъзоси бўлган 16 ёшли футболчи Эдинбургда «Наполи»га қарши кечадиган ўйиндан аввал жамоа билан бирга шуғулланади.
Хабар қилинишича, 2020 йил апрелида, Эллиот 17 ёшга тўлганида, у илк профессионал шартномасини имзолаши мумкин бўлади, мерсисайдликлар у билан камида уч йиллик шартнома тузади.
Футболчига АПЛнинг бошқа клублари, шунингдек, «Реал», «ПСЖ» ва «РБ Лейпциг» ҳам даъвогарлик қилганди.
Эллиотт «Фулҳэм» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У Англия Премьер-лигаси ўйинларида майдонга тушган энг ёш футболчи бўлганди.
Форвард Англия чемпионатининг 2018/19 йилги мавсуми 37-турида «Вулверҳэмптон»га қарши кечган ўйиннинг (0:1) 88-дақиқасида майдонга тушганида 16 ёшу 30 кунлик эди. У «Фулҳэм»нинг бошқа бир футболчиси — Мэттью Бриггснинг рекордини янгилади, у 2007 йили АПЛ ўйинида майдонга тушганида 16 ёшу 68 кунлик эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?