3 182
“Металлург” – АГМК учрашувидан сўнг: Бош ҳакам қуйи лигага тушириб юборилди, Қосимов эса дисквалификация қилинди
Суперлиганинг 14-тури доирасидаги “Металлург” – АГМК учрашувида кўплаб баҳсли вазиятлар рўй берди ва мухлис-у мутахассисларнинг баҳс-мунозаларига сабаб бўлди. ЎФА тартиб интизом қўмитаси ушбу учрашув юзасидан йиғилиш ўтказди ва ўйиндаги барча вазиятларни синчковлик билан ўрганиб чиқди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.
Натижада, АГМК клуб бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга очиқчасига эътироз билдириб, унга нисбатан қўпол муомалада бўлгани учун суперлиганинг 1 учрашувига дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
Учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаев ишида эса ўйин тизгинини қўлдан чиқариш, кўплаб хатоларга йўл қўйиш каби камчиликлар аниқланди. Ушбу ҳолатларни инобатга олган ҳолда тартиб интизом қўмитаси Насибуллаевни 4 учрашувга четлатди ва жаримага тортди.
Ўйинга ҳар томонлама профессионал даражада тайёргарлик кўрмаганлиги аниқланган ушбу ҳакам, шунингдек, қўйи лигага туширилди.
ЎФА ҳамда ПФЛ ҳакамлар, мураббий ва футболчилар, шунингдек, футбол учрашувларида ишлайдиган барча масъул ходимларни профессионаллик, ўзаро ҳурмат ҳамда интизом нормаларига қатъий риоя қилишга чақиради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?