22:30 / 29.07.2019
3 227

Бахтиёр Ашурматов "Сурхон" раҳбарияти маошларни тўлаб бергани ва "Насаф"га қарши ўйиндаги мағлубиятга изоҳ берди

Бахтиёр Ашурматов "Сурхон" раҳбарияти маошларни тўлаб бергани ва "Насаф"га қарши ўйиндаги мағлубиятга изоҳ берди
Суперлига 14-турида "Сурхон" ўз майдонида "Насаф"га имкониятни бой берди. Учрашувдан сўнг мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов беллашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Авваламбор, бугунги мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман. «Насаф» яхши жамоа, лекин мухлисларимиз олдида ўз майдонимизда бундан яхширок, тажовузкорроқ ўйин кўрсатишимиз керак. Биз ишқибозларимиз олдидаги айбимизни ювиш учун кейинги ўйинларда худо хоҳласа керакли очколарни қўлга киритишимиз лозим. Раҳбариятимиз жамоага ҳамма шароитларни яратиб беришмокда. Ойлик маошлар ҳам тўланди. Биз шунга яраша муносиб уйин кўрсатишимиз керак. Мағлубиятда айбдорман. Сурхондарёда яхши жамоа бўлиши учун юракдан меҳнат килмокдамиз. Насиб килса, тез орада жамоамиз мухлисларимизга манзур бўладиган чиройли ўйин кўрсатишига ишониб қоламан, - деди Бахтиёр Ашурматов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бахтиёр Ашурматов "Сурхон" раҳбарияти маошларни тўлаб бергани ва "Насаф"га қарши ўйиндаги мағлубиятга изоҳ берди