Ўзбекистон чемпионатининг 15-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Пахтакор” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Навоийда бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида Жалолиддин Машариповнинг бурчакдан узатган тўпини Егор Кримец яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди. 17-дақиқада “шерлар” яна бурчак тўпидан сўнг гол уришди, Марко Симич жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва кучли зарба билан уни ишғол қилди.
Иккинчи бўлим дебютида Игорь Сергеев Садор Собирхўжаевнинг узатмасидан кейин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 62-дақиқада захирадан майдонга тушганига кўп бўлмаган Достон Ҳамдамов жамоасининг тўртинчи голини урди.
77-дақиқада Сергеев бу сафар Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва бу сафар ҳам имкониятни кўкка совурмади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа, Шота Арвеладзе шогирдлари очколарини 41тага етказиб олган ҳолда пешқадамликда давом этишмоқда. "Қизилқум" (14) эса 10-ўринда қолди.
Соса Соlа Суперлига, 15-тур
"Қизилқум" – "Пахтакор" 0:5 (0:2, 0:3)
Голлар: 0:1 - 11 Кримец, 0:2 - 17 Симич, 0:3 - 47 Сергеев, 0:4 - 62 Ҳамдамов, 0:5 - 77 Сергеев.
"Қизилқум": Евгений Черемисин, Алишер Саноев, Лаша Тотадзе, Стивен Люстица, Салим Мустафоев, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Азиз Усмонов (Саиджамол Давлатжонов, 50), Руслан Маргиев, Мате Вацадзе (Воҳид Шодиев, 88), Сухроб Ярашов (Нодир Камолов, 53).
"Пахтакор": Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Марко Симич (Владимир Козак, 79), Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Жалоддин Машарипов, Драган Черан (Ҳусниддин Ғофуров, 66), Марат Бикмаев (Достон Ҳамдамов, 59), Игорь Сергеев.
Огоҳлантиришлар: Убайдуллаев (24), Сайфиев (24), Жўраев (71), Ҳамдамов (73), Вацадзе (88). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?