Кеча Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Динамо” (2:0) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Бугун аламли мағлубиятга учрадик. Вазиятлардан фойдалана олмадик. "Локомотив"дан қўрқиб ўйнаганимиз йўқ. Менимча яратилган вазиятлар борасида биз рақибдан устунроқ бўлдик ҳам. Иккинчи бўлимнинг ўзини олсак, "Локомотив"дан кўра кўпроқ ҳужум қилдик. Агарда биз вазиятларимиздан фойдаланганимизда ўйин тақдири бошқачароқ кечарди. Аммо мағлубиятни тан олиш - мардларнинг иши. Ҳар бир мураббийнинг ўйинларда ўзига ҳос эътирозлари бўлади. 1:0 ва 2:0 нинг фарқи йўқ.
Йигитларга сўнгги дақиқаларда босим қилишини талаб қилдим. Балки гол уриб, ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин ҳам эди. Йигитлар ўтган ўйинга қараганда яхшироқ ўйин кўрсатишди. Агарда "Бунёдкор"га қарши ўйинда ҳам шундай иштиёқ билан ўйнашганида натижа бошқачароқ бўларди. "Бунёдкор" ва "Локомотив" мамлакатимизнинг энг номдор жамоаларидан бири. Йигитларда ҳаяжон бўлиши табиий. Ишлашда давом этамиз.
- Биринчи даврада жамоа "Локомотив"ни ютганди. Бугунги ўйиндаги мағлубиятнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
- "Локомотив" Самарқандда бундан-да яхшироқ ўйнаганди. Балки бугун "Локо" ғалабага қаттиқ ишонишгани сабабли шундай ўйин кўрсатишгандир. Ўшандаги ўйинда эса улар менда яхшироқ таасуротлар қолдиришганди. Йигитларга ўйин Тошкентда бўлиши таъсир ўтказганди. Аммо ҳеч ким хатодан кафолатланмаган.
- “Динамо” Суперлигада кетма-кет уч ўйинда мағлуб бўлди. Бу футболчиларга таъсир ўтказмайдими?
- Албатта, таъсир қилади. Ўйиндан кейин йигитларга шуни айтиб ўтдим. Руҳий тушкунликка тушиш керак эмас. Бу футбол, ютган томоннинг рақиби мағлуб бўлади. Бизда шундай даврлар бўлдики, қаторасига 7-8 ўйинда ютқазмадик. Энди биз уйдаги ўйинларда кўпроқ очко олишга ҳаракат қиламиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?