24 ёшли қозоғистонлик жангчи Шавкат Раҳмонов UFC билан шартнома имзолади. Бу ҳақда унинг менежери Саят Абдраҳмонов Instagram саҳифасида маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
«Шавкат Раҳмонов UFC билан шартнома имзолади ва тарихга энг яхши ММА ташкилоти билан шартнома имзолаган қозоғистонлик биринчи жангчи сифатида киради. Дебют ноябрга режалаштирилган. Шавкат биринчи бўлди, аммо, ишончим комилки, у мамлакатимизнинг UFC'даги сўнгги вакили бўлмайди», - деб ёзади Абдраҳмонов.
ММА’да Шавкат Раҳмоновнинг профессионал дебюти 2014 йил ноябрь ойида бўлиб ўтди. Шу йил март ойида у иккинчи ярим ўрта вазнда M-1 Global чемпионлик камарини қўлга киритди, июнь ойида эса камарини биринчи маротаба муваффақиятли ҳимоя қилди. Жангчи 12та жангда 12та ғалабага эришган.
Қайд этилишича, Шавкат Раҳмонов Ўзбекистонда туғилиб ўсган. Миллати бўйича у қозоқ.
Жангчининг Vesti.kz’га берган интервьюда айтишича, бундан олдин бозорда юк ташувчи бўлиб ишлаган. Жанг санъатидаги доимий машғулотлар туфайли у ММА’да ғалабаларга эришишга муваффақ бўлди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?