21:09 / 31.07.2019
2 533

"АГМК" ўзида "Андижон" билан жанговар дуранг қайд этди

"АГМК" ўзида "Андижон" билан жанговар дуранг қайд этди
Ўзбекистон чемпионатининг 15-туридан ўрин олган "АГМК" – "Андижон" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Олмалиқда бўлиб ўтган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашув биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди ва дарвозалар олдида хавфли вазиятлар кам бўлди. Иккинчи бўлимни иккала жамоа вакиллари тажаввускор руҳда бошлашди.

51-дақиқада Қаҳрамон Баҳодиров бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни очди. Орадан кўп вақт ўтмай андижонликлар иккинчи голни уришди. Рўзимбой Аҳмедовнинг узатмасидан сўнг Шаҳзод Убайдуллаев рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

Шундан кейин майдон эгалари янада босимни оширишди ва кетма-кет ҳужумлар ўз самарасини берди. 71-дақиқада Зафар Полвонов қанотдан узатилган тўпни дарвозага аниқ йўллади. 81-дақиқада Полвоновга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Уни Элгужа Григалашвили аниқ бажариб мувозанатни тиклади.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва жамоалар муроса йўлини танлашди.

Соса Соlа Суперлига, 15-тур
"АГМК" – "Андижон" 2:2 (0:0, 2:2)
Голлар:
0:1 - 51 Баҳодиров, 0:2 - 65 Убайдуллаев, 1:2 - 71 Полвонов, 2:2 - 81, пенальти Григалашвили.

АГМК: 32.Суҳроб Султонов, 3.Эркин Байдуллаев, 4.Миржамол Қосимов (30.Жасур Умаров, 46), 5.Дилшод Жўраев (17.Мурод Тошматов, 46), 7.Элгужа Григалашвили, 8.Санъат Шихов, 9.Зафар Полвонов, 23.Акмал Шораҳмедов, 31.Сайдулло Раҳматов (15.Жасур Ҳакимов, 57), 44.Бобур Юлдошев, 77.Власдислав Касминин.

"Андижон": 1.Руслан Матниёзов, 2.Жалил Кимсанов, 8.Фарҳод Бекмуродов, 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (5.Роббим Ҳасанов, 74), 18.Дилшод Раҳматлуллаев, 19.Сардорбек Азимов, 21.Ильдар Маматказин, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (25.Қаҳрамон Баҳодиров, 50 (7.Ойбек Қиличев, 67), 26.Алексич Радосав, 88.Аброр Ҳусинов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "АГМК" ўзида "Андижон" билан жанговар дуранг қайд этди