2 222
Роналдуни майдонда кўрмаган кореялик мухлислар ташкилотчилардан 50 млн евро талаб қилишмоқда
Жанубий кореялик мухлислар “Ювентус” ҳамда К-Лига юлдузлари ўртасидаги учрашув ташкилотчилари билан судлашишмоқчи.
Гап шундаки, стадионга келган 60 минг нафар мухлис туринликларнинг асосий юлдузи Криштиану Роналдуни майдонда кўришмаган. Шартномада эса Роналду ушбу учрашувда камида 45 дақиқа ўйнаши ва ўйиндан сўнг дастхат қўйиш маросимида иштирок этиши белгилаб қўйилган эди.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра адвокат Ким Мин-Ки ташкилотчиларга жамоавий даъво аризаси тайёрламоқда. У чипталар учун тўланган 52,40 евро ва унинг комиссияси учун 0,76 евро, бундан ташқари етказилган маънавий зарар учун ҳар бир мухлисга 760 евродан товон пули тўланишини талаб қилмоқчи. Бу эса тахминан 50 млн евро бўлади.
Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” бош мураббийи Маурицио Сарри шу куни Роналду жароҳати сабаб майдонга тушмаганини иддао қилган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?