Шомуродовнинг устози премьер-лигада ойнинг энг яхши мураббийи бўлди

  • 02 август 2019, 07:16
  • 532
  • Спорт
  • Шомуродовнинг устози премьер-лигада ойнинг энг яхши мураббийи бўлди
    Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Ростов” клуби бош мураббийи Валерий Карпин Россия премьер-лигасининг июль ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.

    Таъкидлаш керакки, 50 ёшли мутахассис бу борада Сергей Матвеев ("Краснодар"), Эдуардо Докампо ("Рубин"), Дмитрий Парфенов ("Урал") ва Сергей Семак ("Зенит") каби мураббийларни ортда қолдиришга эришди.

    Маълумот учун, “Ростов” айни дамда РПЛнинг ортда қолган 3та туридан сўнг 7 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.
    Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродовнинг ўзи ҳам РПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар қаторида эди.

    » » Шомуродовнинг устози премьер-лигада ойнинг энг яхши мураббийи бўлди