Роналду жамоадоши Дибалага МЮга ўтишни тавсия қилди

  • 02 август 2019, 19:50
  • 535
  • Спорт
  • Роналду жамоадоши Дибалага МЮга ўтишни тавсия қилди
    Аргентина терма жамоаси ва Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Пауло Дибала "WhatsApp" ижтимоий тармоғида МЮга ўтиши борасида Криштиану Роналду билан маслаҳатлашди.
    "Португалиялик Дибалага "Манчестер Юнайтед"га ўтишни тавсия қилди. У Дибалага кўп йиллар "Юве"да ўйнаганини ва вазиятни ўзгартириш кераклигини айтди.

    Роналду шунингдек МЮга совринлар ютиш учун ёрдам кераклигини ҳам таъкидлаган", - дейилади хабарда.

    Эслатиб ўтамиз, Дибаланинг агенти аллақачон аргентиналик билан маслаҳатлашган ва футболчи Англияга ўтишга розилик билдирган.

    » » Роналду жамоадоши Дибалага МЮга ўтишни тавсия қилди