«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина миллий жамоаси ўйинларидан узоқ муддатга четлатилди.
AS хабарига кўра, КОНМЕБОЛ футболчини 3 ой муддатга дисквалификация қилди. Унинг муддати 2 августдан бошлаб ҳисобланади. Натижада Месси 2019 йил ноябрь ойининг бошигача Аргентина миллий жамоаси ўйинларида иштирок этолмайди.
Жазо чоралари футболчининг Америка Кубогидаги хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ. Аргентина миллий жамоаси бронза медалларини қўлга киритган, аммо ҳужумчи тақдирлаш маросимида иштирок этишдан бош тортган, шунингдек, жамоасининг финалга чиқолмаганига ҳакамлар ва коррупция сабаб бўлганини айтган эди.
Дастлаб Месси 1,5 минг доллар миқдорида жаримага тортилиб, 1та ўйинга дисквалификация қилинган эди.
Қайд қилиш жоизки, Аргентина миллий жамоаси йил охирига қадар фақат ўртоқлик ўйинларини ўтказади. Сентябрь ойида «оқ-ҳаворанглилар» Мексика ва Чили, октябрда Германия ва Баскония вилояти, ноябрда Саудия Арабистони ва Бразилия билан беллашадилар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?