Фото: Триатлон федерацияси
2 август, жума куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Марказий Осиё триатлон ассоциациясининг (CATA) иккинчи конгресси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон триатлон федерацияси матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, мазкур йиғилишда мамлакат триатлон федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Фарруҳ Носиров CATA вице-президенти этиб сайланди.
Шу билан бирга Конгрессда яқин келажакдаги асосий мақсадлар, аниқ вазифалар белгиланди ва бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, CATA шафелигида биринчи мусобақаларнинг ўтказилиш муддатлари аниқ бўлди. Триатлон бўйича мусобақаларга биринчи марта жорий йилнинг 5 октябрь кунидан старт берилади.
Паратриатлон бўйича CATA биринчи старти эса 22 сентябрь куни Қозоғистоннинг Оқтау шаҳри мезбонлик қиладиган биринчи Осиё кубоги доирасида ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?