19:18 / 04.08.2019
2 339

Миржалол Қосимов: "Машъал" Суперлигада рақобатбардош жамоа бўлишга қодир"

Миржалол Қосимов: "Машъал" Суперлигада рақобатбардош жамоа бўлишга қодир"
Ўзбекистон Кубоги доирасида АГМК - "Машъал" (1:0) учрашувидан кейин олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Кубок баҳси чемпионат ўйинлари билан фарқ қилади. Бунда кутилмаган ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин. Ўтган йили "Машъал" билан баҳсда ҳам жуда қийин бўлганди. Ҳақиқатдан ҳам, "Машъал" Суперлигада рақобатбардош жамоа бўла олади.

Бизда ҳам "Машъал" каби академия бўлиши керак. Негаки, академиялари бор клублар "синиб" қолишмайди. Ёш футболчилар йиллар давомида клубнинг тактикасига тезда тушиб олишади. Ўйлайманки, Олмалиқда ҳам шундай академия барпо қилинади ва бу футболга ҳам яхши таъсир ўтказади. Бугун эса қўшимча таймлардаги ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман.

Юқорида таъкидлаганимдек, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Машъал", "Насаф" каби академиялари бор жамоаларда футболчилардан муаммолар бўлмайди.

Жасур Умаров, Фарҳод Имомов, Камрон Саидазимов каби футболчиларга имконият беряпмиз. Ўйнашсин, уларнинг ўрнига майдонда ўйнаб бермаймиз. Уларга имконият беряпмиз. Шундай ўйинларда улар ўзларини кўрсатиб, ўсишлари, ривожланишлари керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Машъал" Суперлигада рақобатбардош жамоа бўлишга қодир"