«Барселона» Фирпонинг трансферини эълон қилди

«Барселона» навбатдаги трансферини эълон қилди. Каталония клуби «Бетис» ҳимоячиси Жуниор Фирпони ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди. Клуб расмий сайтининг хабар қлишича, Фирпо билан 5 йиллик шартнома имзоланган.
1996 йилда туғилган Фирпо «Бетис» ёшлар жамоасидан чиққан ва ўтган мавсумни бош жамоада ўтказганди. Қанот ҳимоясида ўйновчи ва келиб чиқиши доминиканлик бўлган бу футболчининг трансфери «Барселона»га 18 миллион еврога тушгани айтилмоқда. Фирпо янги жамоасида 14-рақамда ўйнайди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг