20:56 / 04.08.2019
2 707

Бабаян "Сурхон"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Бабаян "Сурхон"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?
Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали доирасида "Сурхон" майдонида учралган мағлубиятдан кейин "темирйўлчилар" бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи навбатда рақибларни навбатдаги босқичга чиққани билан табриклайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, бугун ташаббус бизнинг томонда бўлди. Аммо ҳимояда йўлга қўйилган қўпол хатолардан кейин ўйинда иккинчи рақамли бўлиб кўринган жамоа ғалабани қўлга киритди.

Ҳимояда хатоларимиз катта эканлиги кўриниб турибди. Бу борада ишлашимиз керак. Ҳимоя ва ҳужумнинг боғланиши эса муаммо бўлаяпти.

Бугун таркибда ўзгаришлар қилишга мажбур бўлдик. Чап қанот ҳимоячимиз Олег Зотеев жароҳатланганди. Унинг ўрнини марказий ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев билан тўлдирдик. Балки хатоларнинг бир қисми шу жиҳат билан боғлиқдир. Умумий олганда эса ўйин сифатимизда кичик пасайишни кўрдим. Шу боисдан хатоларни кўриб чиқиб, уларни тўғрилаш борасида ишлашимиз керак.

Пеналти? Буни муҳокама қилиш мен учун жуда қийин. Чунки вазият мен учун унчалик кўринмади. Тўғрисини айтсам, бу ҳозир муҳим ҳам эмас. Ҳимоядаги хатоларимизни тахлил қилиш мен учун муҳимроқ", - деб Бабаяннинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бабаян "Сурхон"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?